Загрузка
Загрузка
Зимбабведа паром ҳалокати оқибатида 72 киши ҳалок бўлди
Дунё

Зимбабведа паром ҳалокати оқибатида 72 киши ҳалок бўлди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Зимбабведаги Кариба сув омборида кучли шамол ва баланд тўлқинлар сабабли паромнинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 72 киши вафот этди.Чуқурлиги 50 метрдан ошадиган ҳудудда юз берган ушбу фожиадан сўнг қутқарувчилар 77 кишини сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишди. 

Маҳаллий полиция маълумотларига таяниб ҳудудий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бортда 160 нафардан ортиқ йўловчи бўлгани тахмин қилинмоқда, бироқ болаларнинг чиптасиз киритилгани сабабли уларнинг аниқ сонини ҳисоблаш мураккаблашган. 

Ҳозирда ҳодиса жойида бедарак йўқолганларни қидириш ҳамда қурбонларнинг якуний рўйхатига аниқлик киритиш бўйича қутқарув операцияси давом этмоқда. 

Олдинроқ Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенгара провинциясида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, камида 20 киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...