Aqlvoy болалар телеканалида машҳур “Венеранинг туғилиши” номли суратнинг намойиш қилиниши катта шов-шувга сабаб бўлди. Телеканал кечирим сўради
Маданият

Aqlvoy болалар телеканалида машҳур “Венеранинг туғилиши” номли суратнинг намойиш қилиниши катта шов-шувга сабаб бўлди. Телеканал кечирим сўради

692

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Aqlvoy болалар телеканалида машҳур “Венеранинг туғилиши” номли сурат ва ўпишаётган персонажларнинг намойиш қилиниши катта шов-шувга сабаб бўлди. Телеканал кечирим сўрашга мажбур бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, мазкур сурат Тоскана мактаби вакили,   италиялик рассом Сандро Боттичеллининг қаламига мансуб. Суратда Венера илоҳасининг туғилиши акс этган. 

“Сўнгги кунларда “Ақлвой” телеканали орқали намойиш этилган “Шахризода. Айтилмаган ҳикоялар” ва “Арт-Одиссей” мультсериалларидаги 2 та лавҳа кенг жамоатчилик орасида катта муҳокамага сабаб бўлди. Афсус билан шуни тан оламизки, болаларда янгиликка интилиш, уларни жаҳон маданий мероси билан таништириш, атроф-муҳитни ўрганишга қизиқиш уйғотишга қаратилган контент танланганига қарамай, унинг ичида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар инсон омили сабаб эфирга узатилган”, - дея қайд этилмоқда телеканал матбуот-хизмати тарқатган хабарда.⠀

Шунингдек, телеканалнинг маълум қилишича, “Ақлвой” телеканали ҳар жиҳатдан ҳали жуда ёш ва жорий йилнинг 22 мартидан бошлаб тест режимида эфирга узатиб борилмоқда. Том маънода канал энди оёққа турмоқда. Йўл қўйилган хатолар, албатта, каналнинг келгусида эҳтиёткорликка амал қилишига, унинг янада яхшиланиши, қизиқарли ва фойдали бўлишига туртки бўлади.⠀

“Ушбу йўл қўйилган хато бўйича бутун канал иждодкорлари керакли танбеҳни олди. Улар яна бир бор Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлигига зиён етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонун талаблари билан таништириб чиқилди ва ушбу қонун бузилиш ҳолатларида интизомий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, контент назорати кучайтирилиши учун қўшимча ходим ишга олинади”, - дея хабар бермоқда Aqlvoy. 

Шунингдек, телеканалнинг билдиришича, келажакда юқоридаги каби хатоларга йўл қўйилмаслик учун дубляж билан шуғулланаётган компаниялар билан қўшимча келишувлар амалга оширилган. Энди уларга номақбул лавҳалар ҳақида маълумот бериб туриш мажбурияти топширилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+