Загрузка
Загрузка
GTA 6 биринчи сотув кунининг ўзидаёқ рекорд ўрнатди
Дунё

GTA 6 биринчи сотув кунининг ўзидаёқ рекорд ўрнатди

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   13 йиллик кутилмадан сўнг 19 ноябрь куни тақдим этилган Grand Theft Auto 6 (GTA 6) видеоўйини сотувлар бўйича рекорд ўрнатди. Sensor Tower таҳлил платформаси ҳисоб-китобларига кўра, ўйиннинг олдиндан буюртмалари ва биринчи кунги сотувлари 24,5 миллион нусхадан ошиб, тахминан 2,36 миллиард доллар даромад келтирган.

BBC нашрининг Sensor Tower маълумотларига таяниб хабар беришича, бу кўрсаткич GTA 6 учун кўнгилочар индустрия тарихидаги энг йирик стартлардан бирига айлантиради.

Таққослаш учун, жорий йилнинг энг кўп даромад келтирган фильми — "Ўргимчак одам: Янги кун" бутун прокат давомида 2,5 миллиард доллар тушум қилган.

GTA 6 ўйинтни ишлаб чиққан Rockstar студияси ва унинг бош компанияси Take-Two сотувлар бўйича расмий рақамларни ҳозирча эълон қилмаган. Бироқ улар ўйинга бўлган талаб мисли кўрилмаган даражада эканини билдирган.

Sensor Tower таҳлилчилари янги ўйиннинг оммалашиши бошқа якка тартибда ўйналадиган видеоўйинларга сарфланадиган вақтни 10 фоизга қисқартириши мумкинлигини прогноз қилмоқда.

Бозорни ўрганувчи Niko Partners компанияси эса GTA 6 жорий йилнинг ўзида бутун дунё бўйлаб 3 миллиард доллардан ортиқ даромад келтиришини кутмоқда. Бу натижа уни тарихдаги энг даромадли кўнгилочар маҳсулотлардан бирига айлантириши мумкин.

Ўйин расман 19 ноябрь куни чиқарилиши олдидан Янги Зеландияда ўйинчилар учун очилганди. Ўзбекистонда эса ўйиндан фойдаланиш имконияти 19 ноябрь куни пайдо бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...