Загрузка
Загрузка
Энди Тошкентдан Паркентга 10 минг сўмга бориш мумкин
Сиёсат

Энди Тошкентдан Паркентга 10 минг сўмга бориш мумкин

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Тошкентдан Паркент туманига янги электропоездда борди. 57,6 километрлик йўналишда қатнов жорий йил сентябрь ойида йўлга қўйилган бўлиб, сафар 1 соат 13 дақиқа давом этади.

Тошкент ва Паркентни боғлаган янги темир йўл линияси қурилишига 535,4 миллиард сўм сарфланган. Лойиҳа доирасида 24 километрлик электрлаштирилган темир йўл, янги бекат, учта кўприк ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилган.

Йўналишда 586 нафар йўловчига мўлжалланган олти вагонли замонавий электропоезд ҳаракатланади. Унинг чипта нархи 10 минг сўм бўлиб, бу йўналишдаги такси хизматидан ўртача 2,5 баробар арзон. Электропоезд кунига 2 минг нафаргача, йилига эса 300 минг нафар йўловчи ташиш имкониятига эга.

Вагонларда бепул Wi-Fi, USB қувватлаш нуқталари ва иқлим назорати тизими мавжуд. Ногиронлиги бўлган йўловчилар учун ҳам махсус шароитлар яратилган.

Президент сафар давомида Паркент вокзали фаолияти билан танишиб, темир йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган.

Аввалроқ Тошкент ва Андижон ўртасида замонавий тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...