Загрузка
Загрузка
Дунёдаги йирик авиакомпаниялардан бири Emirates Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Иқтисод

Дунёдаги йирик авиакомпаниялардан бири Emirates Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу масала Uzbekistan Airports ва Emirates Group вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Музокараларда Emirates Group компаниясининг халқаро авиация сиёсати ва давлат органлари билан алоқалар учун масъул вакиллари иштирок этган. Ўзбекистон томони хорижий делегацияга мамлакат аэропортларини ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш, йўловчи ташиш ҳажми ҳамда сайёҳлик ва транзит салоҳияти ҳақида маълумот берган.

Шунингдек, самолётларга хизмат кўрсатиш имкониятлари, истиқболли йўналишлар ва янги авиақатновларни очишда хорижий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинган.

Учрашув якунида Emirates Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш имкониятини ўрганиши мумкинлиги билдирилган. Бунинг учун авиакомпания йўловчилар талабини, аэропортлар инфратузилмасини ва йўналишларнинг тижорий самарадорлигини баҳолайди. Uzbekistan Airports эса зарур маълумотларни тақдим этиш ва маслаҳатлашувларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилган.

Ҳозирда Ўзбекистон авиабозорида БААнинг Flydubai, Air Arabia ва Etihad Airways авиакомпаниялари фаолият юритмоқда. Emirates компаниясининг бозорга кириши икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва йўловчилар учун Дубай орқали халқаро йўналишларга чиқиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

Дубайда жойлашган Emirates дунёдаги йирик халқаро авиакомпаниялардан бири ҳисобланади. Унинг йўналишлар тармоғи қарийб 80 та мамлакатдаги 150 дан ортиқ манзилни қамраб олади.

Авиакомпания кенг фюзеляжли самолётлардан иборат йирик паркка эга бўлиб, асосан узоқ масофали халқаро авиақатновларни амалга оширади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...