Загрузка
Загрузка
Қурилишда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш талаби жорий этилади
Иқтисод

Қурилишда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш талаби жорий этилади

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда келаси йилдан бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилишларда биринчи навбатда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш талаб этилади. Бу орқали қурилиш харажатларини камайтириш ва давлат маблағларидан самарали фойдаланиш мақсад қилинган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Таҳлилларга кўра, Жиззах, Навоий ва Хоразмда қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бир квадрат метри таннархи 3,5 миллион сўмдан кам бўлса, Бухоро ва Сурхондарёда 5 миллион сўмдан юқори. Айрим ҳудудларда маъмурий бинолар қурилиши қиймати ҳам 1,5–2 баробар фарқ қилмоқда.

Бу тафовутларга ортиқча воситачилар, лойиҳа ва смета ҳужжатларининг қурилиш жараёнида қайта-қайта ўзгартирилиши сабаб бўлаётгани таъкидланган.

Шунингдек, давлат харидлари порталида маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этилади. Бу улар учун йилига 15–20 триллион сўмлик бозор яратиши кутилмоқда.

Янги талаб стратегик корхоналар ва давлат кафолати остидаги лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади. Қурилиш таннархи, маҳаллий маҳсулотлар улуши ва энергия самарадорлиги устидан назорат кучайтирилади.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Тошкентдан Паркент туманига янги электропоездда борганди ва лойиҳа доирасида 24 километрлик электрлаштирилган темир йўл, янги бекат, учта кўприк ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилгани юзасидан танишганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...