Загрузка
Загрузка
Бобур кўчасидаги 7-уй учинчи уринишдан кейин  маданий мерос объекти сифатида эътироф этилди. Қурувчи чекинишга мажбур
Маданият

Бобур кўчасидаги 7-уй учинчи уринишдан кейин маданий мерос объекти сифатида эътироф этилди. Қурувчи чекинишга мажбур

7479
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Маданият вазирлиги учинчи уринишдан кейин Бобур кўчасидаги 7-уйни маданий мерос объекти сифатида эътироф этди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда. 

Эслатиб ўтамизки, 7-уй 1935 йилда машҳур меъмор Шусев (Тошкентдаги Навоий театри ва Москва шаҳридаги Қизил майдонда жойлашган Ленин мақбараси муаллифи) лойиҳаси бўйича қурилган ва пойтахтни деярли бир аср давомида безаб келмоқда. Унинг ҳар бир хонадони бутун бир тарих. Уйни кўпинча "профессорлар уйи"деб аташади. Ташкил этилганидан буён бу уйда ҳақиқатан ҳам фан ва таълим "юлдузлари" яшаган. Жумладан тарих, археология, математика ва филология соҳасидаги таниқли академиклар ва профессорлар бу ерда истиқомат қилиб келган. 

Бироқ, қурувчига бунинг қизиғи бўлмаган. Меъморий ёдгорлик жойида кўп қаватли янги бинолар қуриш режалаштирилган эди. Бу иншоотлар эҳтимол, чиройли бўлар, аммо туризм нуқтаи назаридан қизиқарсиз ва кўримсиз бўлиши аниқдир.

Учинчи экспертиза бу воқеага нуқта ясаш учун керак эди. Чунки биринчиси объектни маданий мерос сифатида тан олмаган бўлса, иккинчиси аҳоли томонида бўлган.

"Нима учун иккита баённома тузилган? Чунки ҳар иккала экспертиза давомида процессуал бузилишларга йўл қўйилган. Биринчиси 6 март ўтказилган бўлиб, ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаган. Иккинчиси пухта ташкил этилган, қарор тўғри қабул қилинган, аммо баъзи расмиятчиликларга риоя қилинмаган. Муаммо айнан шунда эди. Шунинг учун ҳам биз томонимиздан ҳамма нарса қонуний бўлиши учун бутун тартибни қайта амалга ошириш керак бўлди", - деди Маданият вазирининг ўринбосари, номоддий маданий меросни асраш Департаменти бошлиғи Камола Оқилова.

Келажакда қурувчи аҳоли билан курашиш борасида янги усулларни ўйлаб топмаслиги ва уй бўйича тўртинчи экспертизани молиялаштирмаслигига умид қиламиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...