Буюк  князь  Николай Романовнинг расмлари тўплами Тошкент шаҳри марказидаги  саройига қайтарилади. Бу ерда янги музей ташкил этилади
Маданият

Буюк князь Николай Романовнинг расмлари тўплами Тошкент шаҳри марказидаги саройига қайтарилади. Бу ерда янги музей ташкил этилади

7548

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Буюк князь Николай Романовнинг расмлари тўплами асл ҳолида Тошкент шаҳри марказидаги саройига қайтарилади. Бу ҳақида Маданият вазирлиги музейларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шахло Абдуллаевнинг сўзларига ҳавола қилиб, Batafsil.uz хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақтгача сарой Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган. Деярли икки ҳафта олдин, барча ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ушбу бинони Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказишга қарор қилинган.

"Энди бу ерда капитал таъмирлаш, кейинчалик эса тўлиқ реконструкция ишларини бажариш режалаштирилган. Келгусида князь Романов асарларининг асл нусхалари бу ерда жойлаштирилади. Улар Ўзбекистон давлат санъат музейи фондидан олинади", - деди у.

Ушбу музей ва саройни реконструкция қилиш Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Музейларни ривожлантириш бошқармасига топширилган.

Шахло Абдуллаеванинг айтишича: "Биз биргаликда фаолият олиб боряпмиз ва ишлар давом этмоқда. Биз энг замонавий талабларга жавоб берадиган реконструкция ишларини бажариш учун барча имкониятларни ишга соламиз".

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...