Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон делегацияси Японияда ўтказилган V Пара Осиё ўйинларини 145 та медаль билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади. Бу мамлакат параспорти тарихидаги энг яхши натижа бўлди.
18–24 октябрь кунлари Япониянинг Аичи префектураси ва Нагоя шаҳрида ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медални қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Хитой делегацияси биринчи, мезбон Япония эса иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон илк бор Пара Осиё ўйинларининг кучли учлигидан жой олди.
Бунга қадар мамлакатимизнинг ушбу мусобақалардаги энг яхши натижаси 2014 йилда Жанубий Кореяда қайд этилган эди. Ўшанда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаган.
Бу галги натижа орқали ўзбекистонлик параспортчилар нафақат кучли учликка кирди, балки медаллар сони бўйича ҳам ўз рекордини янгилади. Спортчилар енгил атлетика, сузиш ва бошқа йўналишларда муваффақиятли иштирок этиб, қатор Осиё ва мусобақа рекордларини ўрнатди.

Изоҳлар мавжуд емас