Загрузка
Загрузка
Яна бир фуқаро  рус тилини билмагани учун аэропорт ходимининг қўпол муомаласига учраганини айтмоқда
Ҳодисалар

Яна бир фуқаро рус тилини билмагани учун аэропорт ходимининг қўпол муомаласига учраганини айтмоқда

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда аэропортда текширувдан ўтаётган йўловчига аэропорт ходимаси томонидан қўпол муомала қилингани ва унинг шаъни таҳқирланганини айтилган видеолавҳа тарқалиб, кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда. 

Хабарларга кўра, ходиманинг бундай салбий ва номақбул муносабатига йўловчининг рус тилини билмагани сабаб бўлган. Давлат тили амалда бўлган мамлакат аэропортида юз берган ушбу ҳолат фойдаланувчилар томонидан кескин қораланмоқда. 

Ҳозирча тегишли аэропорт маъмурияти ва мутасадди ташкилотлар томонидан тарқалган видео юзасидан расмий муносабат ёки изоҳ берилганича йўқ. 

Жамоатчилик аэропорт масъулларидан ҳодисага холис баҳо берилиши ва тегишли чоралар кўрилишини кутиб қолмоқда. 

Олдинроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги хусусий боғча мулки юзасидан низо келиб чиққани ва милиция ходими аёлнинг аризасини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилдириб келишини сўрагани акс этган видео тарқалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...