Загрузка
Загрузка
Тарихда илк бор Криштиану Роналду 2 миллиардлик доллар даромад маррасини забт этди
Спорт

Тарихда илк бор Криштиану Роналду 2 миллиардлик доллар даромад маррасини забт этди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Forbes журналининг сўнгги ҳисоботига кўра, спорт фаолияти давомида 2 миллиард доллар даромад тўплаган тарихдаги илк амалдаги спортчига айланди. 

41 ёшли футболчи 2026-2027 йилги мавсумнинг ўзида Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубидаги маоши ва тижорий шартномалари ҳисобидан жами 300 миллион доллар ишлаб топиши мумкин. 

2022 йилнинг декабридан буён Саудия Арабистонида тўп сураётган португалиялик юлдузнинг янги мавсумдаги молиявий кўрсаткичлари икки манбага бўлинади. 

Унга кўра, даромаднинг 250 миллион доллари "Ан-Nasr"даги тўғридан-тўғри маош ва майдондаги муваффақиятлар учун бериладиган бонуслар улушига тўғри келади. 

Қолган 50 миллион доллари эса глобал реклама шартномалари, CR7 шахсий бренди ва бошқа бизнес лойиҳаларидан келиб тушади. 

Ушбу кўрсаткич билан Роналду Forbes рейтингида дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилари рўйхатида якка ҳокимликни сақлаб турмоқда. 

Молиявий пойгада иккинчи ўринни эгаллаб турган "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси йилига қарийб икки баравар кам ($145 млн атрофида) даромад олмоқда. 

Бироқ экспертларнинг тахминларига кўра, аргентиналик форвард ҳам келаси йили карьерасидаги умумий 2 миллиардлик маррани забт этиши кутилмоқда. 

Майдон ташқарисидаги рекордлардан ташқари, Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг совриндор ва маҳсулдор ўйинчилардан бири бўлиб қолмоқда. 

У Чемпионлар лигасининг 5 карра ғолиби, Европа чемпиони ва Миллатлар лигасининг 2 карра ғолиби ҳисобланади. 

Шунингдек, ҳужумчи миллий терма жамоалар, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида мутлақ рекордларга эгалик қилади.

Аввалроқ Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидан вақтинча четлатилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...