Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда президентликка номзодлар  давлат тили имтиҳонидан ўта олишмади
Дунё

Қирғизистонда президентликка номзодлар давлат тили имтиҳонидан ўта олишмади

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистонда 2027 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатишни режалаштирган сиёсатчилар — Ўмурбек Суваналиев ва Сыймык Жапыкеев "Кыргызтест" тизими орқали қирғиз тили бўйича топширилган имтиҳонда етарли балл тўплай олишмади. 

Хорижий ОАВ хабарига кўра, унга иншо бўлими бўйича белгиланган меъёрдан 4 балл етмай қолган ва 56 балл берилган. Қолган йўналишларда эса етарли кўрсаткич қайд этилган. 

Хусусан, лексика бўйича 87 балл, матнни ўқиш ва тушуниш бўйича 84 балл ҳамда оғзаки чиқиш учун 65 балл тўплаган. 

Номзод 1-синфдан 10-синфгача қирғиз тилидаги мактабда таҳсил олганини таъкидлаб, қайта имтиҳон топшириш имконияти борлиги, аммо бу бўйича ҳали бир қарорга келмаганини билдирган. 

Шунингдек, у билан бир вақтда имтиҳон топширган яна бир номзод — Сыймык Жапыкеев ҳам давлат тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификатни олиш учун етарли балл тўплай олмаган. 

Маълумот учун, Қирғизистонда президентликка номзодларни кўрсатиш жараёни аллақачон бошланган. "Қирғиз Республикаси Сайловлар тўғрисида"ги Конституциявий қонунга мувофиқ, номзод давлат тилини камида "Ўртадан юқори" (B2) даражада билиши ва буни махсус сертификат билан тасдиқлаши шарт.

Бундан ташқари, номзодлар Марказий сайлов комиссиясининг депозитига 1 миллион сом миқдорида сайлов гаровини киритиши лозим, акс ҳолда уларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилмасдан қайтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Жогорку Кенеши мамлакатда навбатдаги президентлик сайловини 2027 йил 27 январда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Ушбу қарор 2026 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган парламент мажлисида депутатлар томонидан маъқулланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...