Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Москва шаҳрида ўтказилган "Евроосиё 2026" халқаро мукофоти танловининг якуний натижалари эълон қилинди. Унда Ўзбекистон Давлат Ёшлар театри директори Фарҳод Жўраев "Маданий код" номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Ҳамюртимиз тақдим этган "Ўзбекистон талабалар театрлари лигаси" лойиҳаси халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланган.
Ушбу ташаббус маданий қадриятларни асраш, ёшлар ижодини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқлар ўртасида дўстлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилгани билан алоҳида эътироф этилган.
Жами 5 мингдан ортиқ ариза топширилган мазкур мусобақанинг "Маданий код" номинациясида 2-ўринни Хитой вакили Игорь Демченков "Пекиндаги Рус филармонияси" лойиҳаси билан, 3-ўринни эса Бразилия вакили Висенте Барриентос "БРИКС давлатларининг муҳташам балли" ижтимоий-маданий лойиҳаси билан эгаллаган.
Ушбу муваффақият ўзбек маданияти ва санъатининг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ҳамда миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш йўлидаги муҳим натижадир.

Изоҳлар мавжуд емас