Загрузка
Загрузка
АҚШнинг саккизта штати Бош прокуратураси ўз жонига қасд қилиш йўлларини ўргатган сунъий интеллектни судга берди
Дунё

АҚШнинг саккизта штати Бош прокуратураси ўз жонига қасд қилиш йўлларини ўргатган сунъий интеллектни судга берди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  АҚШнинг Айова, Айдахо, Аризона, Арканзас, Ғарбий Вирджиния, Канзас, Монтана ва Небраска штатлари бош прокуратуралари OpenAI компаниясига нисбатан жарима ундириш ва ChatGPT фаолиятига ўзгартиришлар киритиш талаби билан судга мурожаат қилди.

Даъвогарлар, хусусан, агар компания сунъий интеллектнинг инсоний маънавий қадриятларга мослигини кафолатлай олмаса, ўз-ўзини такомиллаштириш хусусиятига эга моделларни ишлаб чиқишни тақиқлашни талаб қилмоқда.

Айова штати бош прокурори Бренна Бёрднинг таъкидлашича, OpenAI ChatGPTни хавфсиз деб даъво қилган, аммо амалда у хавфли тиббий маслаҳатлар берган, одамларни атрофдагиларга зарар етказишга ундаган ва ўзини дўстдек кўрсатиб, ўз жонига қасд қилиш йўлларини ўргатган.

Ғарбий Вирджиния бош прокурори Жей Би Маккаски эса компания томонидан ёш чеклови текширувлари ҳамда ўз жонига қасд қилиш, мактаблардаги отишмалар ёки ўзига зарар етказиш мавзуларини муҳокама қилишда ҳимоя механизмлари ўрнатилмаганини ва бу болалар учун жиддий хавф туғдираётганини билдирган.

Ўз навбатида, OpenAI вакили Дрю Пусатери компания сунъий интеллектни тартибга солувчи умумий қоидаларни ишлаб чиқишда АҚШ расмийлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч бир тизим мукаммал бўлмаса-да, компания экспертлар билан ишлашни ва ота-оналар назорати, танаффуслар ҳақида эслатмалар ҳамда фойдаланувчилар ёшини ҳисобга олувчи ҳимоя механизмларини такомиллаштиришни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия ҳукумати OpenAI сунъий интеллект агенти давлат веб-сайтига ноқонуний кирганини маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...