Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда дам олиш кунлари 27 даражагача илиқ бўлади, ёмғир кутилмайди
Жамият

Ўзбекистонда дам олиш кунлари 27 даражагача илиқ бўлади, ёмғир кутилмайди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 16–18 октябрь кунлари илиқ куз об-ҳавоси сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилади. Тошкентда уч кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қор тушиши мумкин.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кечаси ҳарорат 10–15 даража, кундузи эса 22–27 даража илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда салқинроқ об-ҳаво кузатилади: 17–18 октябрь кунлари кечаси 5–10 даража, кундузи 18–23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шарқий шамол секундига 7–12 метр тезликда эсади.

Тоғли ҳудудларда 16 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Шанба ва якшанба кунлари эса айрим тоғолди ва тоғли жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қор тушиши мумкин.

Тошкентда 16–18 октябрь кунлари қуруқ об-ҳаво сақланади. Кечаси ҳарорат 12–14 даража, жума куни кундузи 24–26 даража, 17–18 октябрь кунлари эса 22–24 даража илиқ бўлади. Шарқий шамол секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...