Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз билан боғлиқ жинсий жиноят иши айни пайтда Самарқанд туман жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилмоқда. Иш бўйича 47 ёшли эркак Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бош консультанти Азиз Абидов Batafsil.uz мухбирига маълум қилди.
Аввалроқ 15 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан бир неча шахс томонидан жинсий зўравонлик содир этилгани, қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ва ҳомиладорликнинг саккизинчи ойида ҳомиласини йўқотгани ҳақида даъволар билдирилган видео тарқалганди. Видеода қизнинг онаси ишни назоратга олишни сўраган, шунингдек, тиббий ёрдам олиш жараёнида муаммолар ва пул талаб қилингани ҳақида ҳам даъво қилган эди.
Олий суд маълумотига кўра, иш ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. Бу Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Қўшимча маълумот суд жараёни якунланганидан кейин берилиши билдирилган.
Маълумотда айтилишича, 2026 йил 25 май куни ушбу жиноят ишининг яна бир айбланувчисига тегишли қисми терговчининг қарори билан айблилик масаласини ҳал қилмасдан тугатилган. Учинчи гумонланувчига тегишли қисм эса кодекснинг 83-моддаси 3-қисмига асосан, реабилитация учун асослар мавжудлиги сабабли тугатилган.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилиши маълум қилинди.

Изоҳлар мавжуд емас