Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг Олмазор туманида 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди
Ҳодисалар

Тошкентнинг Олмазор туманида 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Унинг жасадини укаси топиб олган. Ушбу маълумотни Batafsil.uz мухбирига Бош прокуратура матбуот хизмати котиби Хаёт Шамсутдинов тасдиқлади. 

Идора маълумотларига кўра, ҳодиса ҳақидаги хабар 112 шошилинч хизматига 12 октябрь куни соат 18:12 да келиб тушган. Воқеа "Иброҳим ота"маҳалласи, Чуқурсой кўчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг укаси кириш эшиги қулфлангани сабабли уйга кира олмаган. Шундон сўнг у балкондан ичкарига кирган ва опасини ўлган ҳолатда топган.

Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари вояга етмаган қизнинг вафот этганини қайд этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 14 ёшли қиз мактабда ҳақоратдан сўнг ўз жонига қасд қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...