Загрузка
Загрузка
Фотиҳ Жалолов Муқимий театрига директор этиб тайинланди
Маданият

Фотиҳ Жалолов Муқимий театрига директор этиб тайинланди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Янги раҳбарга театр жамоаси билан ҳамжиҳатликда ишлаш, театрнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ва миллий театр санъатини янада ривожлантириш вазифалари белгиланди.

Фотиҳ Жалолов 1984 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, "Ўзбектелефильм" студияси раҳбари, маданият вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекфильм" раҳбари ҳамда Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театри директори каби лавозимларда ишлаган.

Ушбу тайинловга қадар Фотиҳ Жалолов Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритган.

Актёр сифатида у "Сардор" фильмида полковник Ботиров, "Ўртоқ Бойкенжаев"да Азим Қора, "Марғиёна", "Ўйин"да Аброр ва "Занжир" каби фильм ҳамда сериалларда турли образларни ижро этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...