Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Ғаппаржонович Тиллабоев Панама шаҳрида ўтказилган World Boxing конгрессида ташкилот вице-президенти этиб сайланди. У овоз бериш жараёнида 62 та овоз тўплаб, Буюк Британия ва Иордания вакилларидан ўзиб кетди.
Сайлов 2026 йил 20 ноябрь куни World Boxing ташкилотининг Панама шаҳридаги конгресси доирасида бўлиб ўтган.
Унда ташкилотнинг икки вице-президенти, Ижроия қўмитасининг икки аъзоси ҳамда учта қўмита раҳбари сайланган.
Тиллабоев 62 та овоз ёки овозларнинг 63,92 фоизини қўлга киритган.
Грузия вакили Мариами Дундуа ҳам вице-президентликка сайланган.
World Boxing расмий сайтида Ўзбекистон вакили номи Shohid Tillaboev шаклида келтирилган.
Маълумот учун, World Boxing 2023 йилда ташкил этилган халқаро бокс федерацияси бўлиб, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 2025 йил февраль ойида бокс бўйича халқаро федерация сифатида вақтинчалик тан олинган. Ташкилот 2028 йил Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида бокс мусобақаларини ташкил этиш учун масъул ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистонлик машҳур боксчилар терма жамоа бош мураббийига Mercedes совға қилишганди.

Изоҳлар мавжуд емас