Загрузка
Загрузка
"Ғишткўприк" чегара пости 25 ноябрда очилиши мумкин
Жамият

"Ғишткўприк" чегара пости 25 ноябрда очилиши мумкин

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги "Ғишткўприк" ("Черняевка") ўтказиш пункти 25 ноябрь куни йўловчилар ва автомобиллар учун қайта очилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон элчихонаси маълум қилди. 

Чегара пости 2025 йил 5 февралда реконструкция ишлари сабаб ёпилган. Дастлаб таъмирлашни тўрт ойда якунлаш режалаштирилган бўлса-да, ишлар муддати бир неча бор кечиктирилган. 

Аввалроқ Қозоғистон элчихонаси икки томонлама чегара пунктлари — Ўзбекистондаги "Ғишткўприк" ва Қозоғистондаги "Жибек йўли" техник жиҳатдан ишга тайёр эканини билдирган. Бироқ ҳудудларни ободонлаштириш, транспорт ва пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш ишлари якунланиши керак эди. 

Реконструкциядан кейин чегара пости суткасига 70 минг нафаргача, юқори юклама пайтида эса 100 минг нафаргача одамни ўтказиш имкониятига эга бўлади. Назорат йўлаклари сони 4 тадан 18 тага, автотураргоҳдаги жойлар эса 20 тадан 200 тага оширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...