Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик генерал-майор 15 йилга озодликдан маҳрум этилди
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик генерал-майор 15 йилга озодликдан маҳрум этилди

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Электрон технологияларни ривожлантириш маркази раҳбари, генерал-майор Омониллахон Ҳожиакбаров ҳарбий суд ҳукми билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. У давлат сирларини ошкор қилиш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиши ёки ваколат доирасидан четга чиқиши билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилган. 

Хабарларга кўра, иш Ҳарбий судда кўриб чиқилган. Олий суд ҳолат юзасидан Batafsil.uz мухбирининг юборган сўровларига жавоб бермади. 

Суд Ҳожиакбаровни Жиноят кодексининг 162-моддаси 1-қисми ва 301-моддаси 3-қисми "а" банди бўйича айбдор деб топган. 

Жиноят кодексининг 162-моддаси давлат сирларини ошкор қилиш учун жавобгарликни белгилайди. 

Ушбу моддада уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. 

301-модданинг тегишли қисмида эса ҳарбий хизматчилар томонидан ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки ваколат доирасидан четга чиқиш учун 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. 

Ҳозирча ишнинг тафсилотлари, давлат сирларига оид маълумотлар айнан қандай ошкор қилингани ва судда келтирилган далиллар ҳақида расмий батафсил маълумот эълон қилинмаган. 

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Туронбанк бошқарув раиси Чори Мирзаев Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...