Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ичимлик суви учун тўловларни банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди, шу билан бирга фуқаролар учун 10 турдаги қўшимча бепул электрон маълумотнома олиш имконияти яратилди. Бу ўзгаришлар давлат хизматлари ва коммунал тўловларни рақамлаштиришга қаратилган қарорлар доирасида амалга оширилмоқда.
2026 йил 1 апрелдан кучга кирган тартибга кўра, ичимлик суви учун тўловлар банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Банк кассалари орқали нақд пулда тўлаш имконияти сақланиб қолган. Демак, чеклов сув учун нақд пулни умуман қабул қилмасликни эмас, балки унинг банк кассаларидан ташқарида қабул қилинишига йўл қўймасликни англатади.
Шунингдек, 19 ноябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 629-сон қарори билан давлат хизматлари соҳасидаги бир қатор тартибларга ўзгартиришлар киритилган.
Фуқаролар реал вақт режимида олишлари мумкин бўлган бепул электрон маълумотномалар қаторига пенсия ҳисобварағи ҳолати, нотариал ҳаракатлар тарихи, электрон рақамли имзо маълумотлари, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари ҳамда чет элга чиқишлар ҳақидаги маълумотлар киритилган.
Давлат улуши мавжуд корхоналар ва мажбурий аудитдан ўтган ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти ҳам назарда тутилган.
Қарорда фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш жараёнларини ҳам соддалаштириш кўзда тутилган.
Жумладан, бола туғилиши, никоҳ тузиш ёки бекор қилиш, фарзандликка олиш ва исмни ўзгартириш билан боғлиқ мурожаатларда бир вақтнинг ўзида бошқа хизматларга ҳам ариза бериш имконияти кенгайтирилган.
Улар қаторида поликлиникага бириктириш, яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, болани боғча навбатига қўйиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш каби хизматлар бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой компаниялари Ўзбекистондаги ирригация лойиҳалари учун ҳисоб-китобдагидан икки баравар қиммат нарх таклиф қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас