Загрузка
Загрузка
Хоразмда давлат маблағларини талон-торож қилишда гумонланган собиқ мансабдор Туркияда ушланди
Ҳодисалар

Хоразмда давлат маблағларини талон-торож қилишда гумонланган собиқ мансабдор Туркияда ушланди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро қидирувда бўлган Хоразм вилоятидаги собиқ мансабдор Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди. У давлат маблағларини талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланмоқда. 

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қидирувда бўлган шахс Туркияда қўлга олинган ва мамлакатга қайтарилган. 

Тергов маълумотларига кўра, у Хоразм вилоятида Бандликка кўмаклашиш органида масъул лавозимда ишлаган даврида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, давлат маблағларини ўзлаштирган ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштирганликда гумон қилинмоқда. 

Мансабдор Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалалари бўйича қидирувга берилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Олдинроқ ҳам Туркиянинг Истанбул шаҳри Тузла туманида 3-қаватдан тушиб кетган афғонистонлик 21 ёшли Муҳаммад исмли фуқарони юқори қаватдаги қўшнилари уни уриб, ойнадан улоқтирганини даъво қилганди. Оғир жароҳат олган йигитнинг кўрсатмаси ортидан гумонланувчи сифатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган ва қамоққа олинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...