Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳайвонлар ва қушлар нобуд бўлаётгани ҳақида янги мурожаатлар келиб тушди. 5-мавзеда ўлган ит ва зағизғон топилган, маҳаллий аҳоли эса бу ҳолатлар эҳтимолий заҳарланиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Таъкидланишича, ушбу жойда кеча бундай ҳолат кузатилмаган.
Аввалроқ Чилонзорнинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳайвонлар ва қушлар нобуд бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ҳозирча уларнинг нима сабабдан ўлгани маълум эмас. Ҳайвонлар заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳам расман тасдиқланмаган.
Фаоллар масъул идоралардан ҳолатларни текшириш, ҳайвонлар жасадларидан намуна олиб, лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва ҳудудлардаги кузатув камералари ёзувларини ўрганишни сўрамоқда.

Изоҳлар мавжуд емас