Загрузка
Загрузка
Хамдам Собиров Россиядаги концерти бекор қилинганини маълум қилди
Маданият

Хамдам Собиров Россиядаги концерти бекор қилинганини маълум қилди

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик хонанда Хамдам Собиров Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган концертлари бекор қилинганини маълум қилди.

Хонанданинг ёзишича, 26 ва 29 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган концертлар ташкилотчи келишилган шартларни бажармагани сабабли бекор қилинган.

Жумладан, Юлия исмли ташкилотчи хонанданинг райдер талабларини бажармаган, гонорар пулини бермаган.

Шунингдек, санъаткор ва унинг жамоасига самолёт чипталари ҳам тақдим этилмаган.

Хамдам Собиров мухлисларидан концерт чипталарини қайтариб, пулларини олишларини сўраган.

У келгусида ишончли ташкилотчилар билан ҳамкорлик қилиб, янги концерт дастури билан Россияга боришга ваъда берган.

Олдинроқ Нью-Йоркдаги Oceana театри Юлдуз Усмонованинг Брайтон-Бичдаги концертини бекор қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...