Загрузка
Загрузка
Матёқуб Матжонов ўзининг соғ-саломат эканини маълум қилди
Маданият

Матёқуб Матжонов ўзининг соғ-саломат эканини маълум қилди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матжонов ижтимоий тармоқларда тарқалган вафоти ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

Санъаткорнинг айтишича, сўнгги вақтларда иш билан банд бўлгани сабабли мухлислари билан мулоқот қилмаган. Шу муносабат билан интернетда унинг вафот этгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалган. 

"Аллоҳга беҳисоб шукур, соғман, саломатман. Мени ҳурмат қиладиган, санъатимни қадрлайдиган барча мухлисларимга шуни маълум қиламан. Янги ижодий ишлар устида ишлаяпмиз ва яқин кунларда сизларга янги туҳфалар тақдим этамиз", — деган Матёқуб Матжонов. 

Санъаткор мазкур мурожаатни шогирдларининг илтимосига кўра ёзиб олганини ҳам таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли шоира ва жамоат арбоби Шарифа Салимова 5 август куни оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида оламдан ўтганди. Унинг қарийб ярим асрлик фаолияти замонавий ўзбек адабиёти ҳамда маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...