Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Арнасой кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида муҳим капитал таъмирлаш ва янги асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан 2026 йил 6 август соат 23:00 дан 10 август соат 08:00 гача ушбу йўлнинг таъмирланаётган томони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Расмий ахборотда маълум қилинишича, ишларни хавфсиз ва сифатли якунлаш мақсадида автотранспорт воситалари оқими қарама-қарши томонга йўналтирилиб, ҳаракат вақтинчалик ташкил этилган схема асосида амалга оширилган. Шу билан бирга, тез тиббий ёрдам хизмати автомобиллари учун алоҳида вақтинчалик ҳаракат йўналиши ажратилган.
Ҳайдовчилардан йўл белгиларига риоя қилиш ва ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш сўралган.
Ушбу вақтинчалик чекловлар йўл инфратузилмасини яхшилаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилгани таъкидланган.
Олдинроқ Сергели туманидаги Лутфкор кўчасининг бир қисми иссиқ сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари сабабли вақтинча ёпилганди.

Изоҳлар мавжуд емас