Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларида 2025 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳларнинг 11 040 тасида келиннинг ёши куёвникидан катта бўлди. Ушбу кўрсаткич бўйича пойтахт Тошкент шаҳри салкам 1,8 мингта ҳолат билан пешқадамлик қилмоқда.
Расмий хабарга кўра, ҳудудлар кесимида олиб борилган таҳлиллар ушбу тенденциянинг тақсимланишини кўрсатган. Етакчи учликдан Тошкент шаҳри (1 809 та), Хоразм (1 066 та) ва Қашқадарё (995 та) вилоятлари ўрин олган. Кейинги поғоналарда Бухоро (979 та), Самарқанд (967 та), Тошкент вилояти (928 та), Сурхондарё (850 та), Қорақалпоғистон Республикаси (772 та) ҳамда Фарғона (715 та) вилоятлари қайд этилган.
Шунга ўхшаш динамика Наманганда 509 та, Андижонда 486 та, Жиззахда 373 та, Навоийда 351 та ҳамда Сирдарё вилоятида 240 та никоҳ ҳолатида кузатилган.

Изоҳлар мавжуд емас