Загрузка
Загрузка
Навоий номидаги адабиёт музейи фондида кутилмаган манзара: Реал экспонатлар ва расмий ҳисоб-китоб ўртасида тафовут аниқланди
Маданият

Навоий номидаги адабиёт музейи фондида кутилмаган манзара: Реал экспонатлар ва расмий ҳисоб-китоб ўртасида тафовут аниқланди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондини кўчириш, фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳамда унинг биносининг кейинги тақдири атрофида билдирилаётган хавотирларга Фанлар академияси расмий муносабат билдирди. Музейда сақланаётган реал экспонатлар ва расмий ҳисоб ҳужжатлари ўртасида тафовут аниқланган.

Академия хабарига кўра, музей фондларини бирламчи хатловдан ўтказиш ва ҳужжатларни қайта текшириш жараёнида дастлабки ҳисоб маълумотлари билан амалдаги ашёлар ўртасида жиддий рақамли тафовутлар юзага келган.

Хусусан, нодир қўлёзмалар сони расмий ҳисобдаги 831 та ўрнига амалда 847 тани, тошбосма нашрлар 1 334 та ўрнига 1 491 тани, ўзбек ёзувчи ва шоирлари архивига оид материаллар эса 173 та ўрнига 189 тани ташкил этган.

Бундан ташқари, музейнинг шахсий фонди бўйича 1,4 миллиондан ортиқ (1 450 188 та) ҳужжат рўйхатга олинган.

Маълумот учун, 2026 йил 9 июнь куни доимий сақловдаги ушбу 847 номдаги нодир қўлёзма манбалар масъул комиссия иштирокида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг махсус сақлаш хонасига хавфсиз тарзда ўтказилган.

Ҳозирда соҳа мутахассислари мавжуд инвентарь китоблари ва фонд рўйхатларини ўзаро солиштириб, юзага келган ушбу ижобий ва шу билан бирга саволлар туғдираётган тафовутлар сабабини ўрганмоқда.

Расмийлар ўрганиш ишлари тўлиқ якунланмай туриб, қатъий хулоса чиқаришга шошилмасликка чақирган. Ҳозирда музей ташриф буюрувчилар ва тадқиқотчилар учун вақтинча ёпилган бўлса-да, унинг ходимлари штат режимида фаолиятини давом эттирмоқда.

Муассасанинг Тошкент марказидаги амалдаги биносидан келгусида фойдаланиш масаласи эса ваколатли ташкилотлар томонидан алоҳида қарорлар асосида ҳал этилиши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ меҳмонлар учун вақтинча ёпилган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи Янги Тошкентдаги янги музей майдонига жойлаштирилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...