Загрузка
Загрузка
ANORBANK ҳақида гап кетаётган пайтда банк нималар билан шуғулланди?
Иқтисод

ANORBANK ҳақида гап кетаётган пайтда банк нималар билан шуғулланди?

83
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сўнгги бир ой давомида ANORBANK акциядорлардан бири атрофидаги вазият сабаб эътибор марказида бўлди, бироқ банк одатдаги тартибда фаолият юритиб, рақамли хизматларини ривожлантиришда давом этди. Банкнинг стратегияси узоқ муддатли ривожланиш, банк маҳсулотларини такомиллаштириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган. 

2026 йил 15-октабр ҳолатига кўра, Интерполнинг расмий сайтида акциядорнинг қидирувда экани ҳақида маълумот мавжуд эмас. 

2026 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, ANORBANK активлари 20,32 триллион сўмни ташкил этди. Чорак бошида бу кўрсаткич 18,74 триллион сўм эди. Кредит портфели 13,08 триллион сўмни, ўз капитали 1,51 триллион сўмни, мижозлар депозитлари эса 15,23 триллион сўмни ташкил қилди. 

Бундан ташқари, 5-октабр куни ANORBANK акциядорлари янги инвестицияларни жалб қилиш мақсадида 100 миллиард сўмлик қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Ҳозирда банк қўшимча акцияларни жойлаштириш ва капитални ошириш учун зарур корпоратив ҳамда қонунчилик жараёнларидан ўтмоқда. 

Шу билан бирга, ANORBANK рақамли экотизимини ривожлантиришда давом этмоқда. Мобил илова орқали AnorEx ёрдамида валюта айирбошлаш, Astrasend орқали халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, банк карталарини расмийлаштириш ва омонатлар очиш мумкин. Омонат маҳсулотлари қатори ўқитувчилар учун мўлжалланган Murabbiy омонати билан ҳам тўлдирилди. 

ANORBANK фаолиятининг асосий йўналишлари узоқ муддатли ривожланиш, рақамли хизматларни такомиллаштириш ва мижозлар учун банк маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...