Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Маданият вазири Озодбек Назарбековни тўйда қўшиқ куйлаб, "қистир-қистир" олаётгани акс этган видео баҳсларга сабаб бўлди. Вазирлик ушбу ҳолатни "миллий қадрият" ва "касбий фаолият" сифатида баҳолаган.
Маълум қилинишича, воқеа 2025 йил 25 октябрда вазирлик ходимининг тўйида юз берган. Вазирлик матбуот котиби Сирожиддин Ўсаровнинг таъкидлашича, пулларни олишдан бош тортиш мехмонларни камситиш деб талқин қилиниши мумкин эди.
Тўйларда хонандага пул узатиш — халқ орасида асрлар давомида шаклланган "орзу-ҳавас" ва миллий урф-одатнинг бир қисми экан.
Вазирлик изоҳича, Озодбек Назарбеков тўртта давлат халқ артисти унвонига эга хонанда бўлгани боис, унинг қўшиқ куйлаши касбий фаолиятининг ажралмас қисмидир.
Мутасаддилар ҳолатни анъана сифатида оқлаётган бўлса-да, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу ҳолат юзасидан Маданият вазирлигига расмий тақдимнома киритган. Бу давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари ва манфаатлар тўқнашувига оид масалаларни кун тартибига чиқармоқда.
Озодбек Назарбеков аввал ҳам бир неча бор баҳсли вазиятларда кўриниш берган.

Изоҳлар мавжуд емас