Загрузка
Загрузка
Сиэтлда "Ўзбек маҳалласи" жамоат бирлашмаси ташкил этилди
Маданият

Сиэтлда "Ўзбек маҳалласи" жамоат бирлашмаси ташкил этилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Сиэтл шаҳрида истиқомат қилаётган ватандошлар ташаббуси билан "Ўзбек маҳалласи" жамоат бирлашмаси расман ташкил этилди. Ташкилот Вашингтон штати давлат котиби Стив Хоббс томонидан юридик жиҳатдан рўйхатдан ўтказилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Вашингтон штатида Ўзбекистондан борган 3 мингдан ортиқ фуқаро яшайди. Уларнинг аксарияти Сиэтл шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда фаолият юритиб, Microsoft, Amazon, Google, Boeing, Oracle ҳамда NVIDIA каби йирик технологик ва трансмиллий компанияларда меҳнат қилмоқда.

"Ўзбек маҳалласи"га Муса Холмурадов раис этиб тайинланган. У АҚШ давлат бошқаруви тизимида 15 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, ҳозирда Вашингтон штати Тузатиш муассасалари департаментида раҳбарлик лавозимида фаолият юритади.

Жамоат бирлашмаси хориждаги ватандошларни бирлаштириш, миллий байрамлар ва маданий тадбирларни ташкил этиш, АҚШга яқинда келган Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, шунингдек, ёшлар орасида она тили, миллий анъаналар ва маданий қадриятларни асраб-авайлашни ўзининг асосий вазифалари этиб белгилаган.

Ташаббускорлар фикрича, мазкур бирлашма Вашингтон штатидаги ўзбекистонликлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда миллий ўзликни сақлаб қолишга хизмат қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...