Загрузка
Загрузка
Танзила Нарбаева "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланди
Сиёсат

Танзила Нарбаева "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланди. 

​Қайд этилишича, давлат ва жамият бошқарувидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда парламент фаолиятини ривожлантиришдаги хизматлари ушбу юксак мукофотга муносиб кўрилганига сабаб бўлган. 

​У мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга ошириш, миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва инсон қадрини улуғлаш йўлида жонкуярлик кўрсатиб келаётгани алоҳида эътироф этилган.​

Сенат Раисининг хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти ҳам юқори баҳоланган. 

Унинг ташаббускор раҳбар сифатидаги бой тажрибаси ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки халқимиз ўртасида алоҳида обрў-эътибор келтиргани қайд этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...