Загрузка
Загрузка
Термизда ноқонуний бўшатилган ходимлар лавозимига тикланди
Ҳодисалар

Термизда ноқонуний бўшатилган ходимлар лавозимига тикланди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат меҳнат инспекцияси аралашуви ҳамда суд қарори билан Термиз шаҳар ҳокимлигидан ноҳақ бўшатилган икки нафар ходим ўз лавозимига қайтарилди. 

​Манбага кўра, собиқ мутахассислар С. Хонимов ва С. Абдулазизовнинг мурожаати асосида Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан ўтказилган суриштирувда меҳнат шартномалари бекор қилинишида қонун бузилишига йўл қўйилгани аниқланган. 

​Натижада, назорат органи томонидан киритилган даъво аризаси суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланган. 

​Бундан ташқари, суд қарорига мувофиқ, мажбурий прогул ва маънавий зарар учун ҳокимлик зиммасига жабрийдийлар фойдасига жами 212 миллион сўмдан ортиқ товон пули тўлаш мажбурияти юкланган. 

​Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу компенсациянинг 103,7 миллион сўми С. Хонимовга, 93,7 миллион сўми С. Абдулазизовга ишламаган кунлари учун ҳамда ҳар икки фуқарога 7,5 миллион сўмдан маънавий зарар сифатида ундириб бериладиган бўлган. 

Олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида саноат ва экспорт кўрсаткичлари паст бўлган 17 нафар шаҳар ва туман ҳокимининг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқиш бўйича Бош вазирга топшириқ берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...