Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги бир қатор объектларни кўздан кечириб, дарахтзор ва боғларни кенгайтириш устувор вазифа эканини таъкидлади.
Қайд этилишича, Тошкент жадал ривожланаётганига қарамай, шаҳарда экологик ҳудудлар ниҳоятда камлиги кузатилмоқда. Шу сабабли асосий эътибор аҳоли мазмунли ҳордиқ чиқариши учун имкон қадар кўпроқ очиқ ва хавфсиз майдонлар яратишга қаратилган.

Ташриф давомида Афросиёб ҳамда Сайилгоҳ кўчалари, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудларни янгилаш режалари муҳокама қилинган.
Бир вақтнинг ўзида, Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат маскани майдонларини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.
Пойтахтликларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш бўйича кўкаламзорлаштириш ишларини зудлик билан бошлаш зарурлиги кўрсатилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева MEDEF International ҳузуридаги Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси ва Orano компанияси директорлар кенгаши раиси Клод Имовен бошчилигидаги Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказганди.

Изоҳлар мавжуд емас