Загрузка
Загрузка
Бухорода 60 кишини алдаган ёшлардан иборат кибержиноий гуруҳ фош этилди
Ҳодисалар

Бухорода 60 кишини алдаган ёшлардан иборат кибержиноий гуруҳ фош этилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-техник тадбирлар натижасида фуқароларнинг банк карталаридаги миллионлаб маблағларини яширинча ўзлаштириб келган йирик жиноий тармоқ фош этилди. 

​Тезкор суриштирувлар давомида республика бўйлаб тарқалган ушбу схеманинг ортида Самарқанд вилоятида яшовчи 20 ёшга тўлмаган йигит ва унинг турли ҳудудлардаги шериклари тургани аниқланган

​Гуруҳ аъзолари Telegram тармоғи орқали яширин бошқариладиган аккаунтлардан фойдаланиб, фуқароларнинг телефонларига сезиларсиз тарзда зарарли файлларни (APK) юборишган. Мазкур вируслар қурилмага ўрнатилгач, банк маълумотлари ва пул ўтказиш учун келадиган SMS-тасдиқ кодлари бевосита жиноятчилар назоратига ўтиб қолган. 

​Ўғирланган маблағларнинг изини йўқотиш мақсадида гуруҳ аъзолари бегона шахслар номига очилган кўплаб транзит карталар ва сохта аккаунтлардан фойдаланишган. 

Ҳозирга қадар республика бўйлаб 60 нафардан ортиқ фуқаро ушбу фирибгарликнинг қурбонига айлангани аниқланган. 

​Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Олдинроқ Сохта my.gov.uz сайти орқали 456 фуқарони алдаган кибергуруҳ фош этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...