Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таниқли журналист, "Таҳлилнома" кўрсатувининг кўп йиллик бошловчиси ҳамда "Ўзбекистон 24" телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев 53 ёшида вафот этди.
Миллий медиа соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган маҳоратли сухандон ва ташкилотчининг вафоти ҳақида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан маълум қилинди.
Озод Ҳамидхўжаев кўп йиллар давомида "Ўзбекистон" телеканалида "Таҳлилнома" ахборот-таҳлилий кўрсатувини маҳорат билан олиб борган, шунингдек, мамлакатнинг бош янгиликлар дастури ҳисобланган "Ахборот" информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида масъулиятли фаолият юритган.
У ўзининг вазмин ва профессионал бошловчилик услуби, чуқур таҳлилий ёндашуви ҳамда юқори журналистик маҳорати билан томошабинлар меҳрини қозонган эди.
2017 йилнинг май ойида янги ташкил этилган "Ўзбекистон 24" миллий телерадиоканалига илк директор этиб тайинланиб, ўша йилнинг августига қадар каналнинг дастлабки эфир инфратузилмасини ва ахборот хизматини шакллантириш жараёнларига раҳбарлик қилган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар мавжуд емас