Загрузка
Загрузка
Бир қатор сервисларда фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари интернетга сизиб чиқди. Рақамли технологиялар вазирлиги муносабат билдирди
Жамият

Бир қатор сервисларда фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари интернетга сизиб чиқди. Рақамли технологиялар вазирлиги муносабат билдирди

100
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Интернетда SafeRoad ва бир қатор бошқа сервислар фойдаланувчиларига тегишли шахсий маълумотлар тарқалиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Айрим фойдаланувчилар орасида шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ), яшаш манзили, автомобиль рақамлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси техпаспортига оид маълумотлар ҳам тарқалгани айтилмоқда. 

Рақамли технологиялар вазирлиги Batafsil.uz мухбирига бу масала унинг ваколатига кирмаслигини, ҳолат билан Ички ишлар вазирлиги ва Киберхавфсизлик маркази шуғулланишини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, маълумотлар фақат битта платформа билан чекланмаган. Улар орасида SafeRoad, Delever, Lada Auto, InDrive, Kiwitaxi, Fargo, maktab.uz, Andalus ва Urbandiler.uz каби сервислар ҳам тилга олинган. Fargo маълумотлари Shipox орқали тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинган.

Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, маълумотларни текширган айрим фойдаланувчилар ўзларига тегишли шахсий ахборотларни топган. Улар одатдаги электрон почта манзиллари ёки умумий маълумотлар эмас, балки шахсни аниқлаш имконини берувчи маълумотлар ҳам тарқалганини билдирган.

Хабарларда маълумотлар тарқалишининг аниқ манбаси ва улар қачон қўлга киритилгани ҳозирча очиқланмаган. Шунингдек, қайд этилган барча сервислардан маълумотлар ҳақиқатан ҳам сизиб чиққан-чиқмагани ва уларнинг қайси қисми ошкор бўлгани ҳақида расмий тасдиқ келтирилмаган.

Айрим фойдаланувчилар тарқалган маълумотларнинг нусхалари интернетда аллақачон кўчириб олинганини таъкидлаган. Улар тегишли сервислар эҳтимолий заифликларни бартараф этиши ва масъул идоралар маълумотлар сизиб чиқиши манбасини текширишини кутмоқда.

Бундан олдин ҳам Интернетда номаълум шахс Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази давлат унитар корхонасининг ички тизимларига кириб борганини даъво қилиб, 100 нафар ходимга оид шахсий маълумотларни сотувга қўйгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ушбу шахс ўз қўлида янада махфий маълумотлар мавжудлигини айтиб, уларни ошкор этмаслик эвазига 200 минг доллар талаб қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...