"Йил ўқитувчиси" танлови келишилганмиди? Педагоглар нимадан норози?
Ҳодисалар

"Йил ўқитувчиси" танлови келишилганмиди? Педагоглар нимадан норози?

120

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда "Йил ўқитувчиси" танловининг ўтказилиш жараёнлари ва натижалари юзасидан кескин норозиликлар акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда вилоят босқичида ҳақиқий ғолиб бўлган ўқитувчиларнинг рўйхатдан асоссиз равишда чиқариб юборилгани ва бу ҳолат кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётгани қаттиқ танқид қилинган.

Видеоматериалда келтирилишича, танловнинг вилоят босқичида ўз меҳнати ва билими орқали ҳақиқий ғолиб бўлган ўқитувчилар телевидение орқали ҳам расман эълон қилинганига қарамай, кейинчалик турли шубҳали йўллар билан рўйхатлар ўзгартириб юборилгани ва бошқа шахслар ғолиб қилиб кўрсатилгани маълум қилинган. Бу ҳолат иштирокчилар ўртасида кескин эътирозларни келтириб чиқарган.

Шунингдек, муҳокама давомида айрим ўқитувчиларга маъмурий босим ўтказилиб, натижалардан норози бўлиб шикоят қилмаслиги талаб қилингани таъкидланган.

Хусусан, бунинг эвазига уларга "компенсация" сифатида муайян пул маблағларини бериш, чет элга саёҳат ташкил этиш ёки кейинги босқичларда ғолиб қилишни ваъда қилиш орқали сукут сақлашига эришишга уринилгани айтиб ўтилган.

Ҳатто айрим оилаларга нисбатан ҳам ташқарига чиқмаслик бўйича турли чекловлар қўйилгани билдирилган. Видеода танловнинг ташкилий ишларида айнан вазирлик ва идора вакиллари айбдор экани алоҳида қайд этилган.

Бундан ташқари, мурожаатчилар томонидан телефон орқали масъул вакилга боғланиб, вазиятга ойдинлик киритилмоқчи бўлинганда,"вазирнинг ҳали ҳам вақти йўқлиги" айтилган.

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан расмийлар муносабат билдирганича йўқ.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...