Ўзбекистондан Қозоғистонга юк ташишда 86,5 минг тенге кафолат пули жорий этилади
Жамият

Ўзбекистондан Қозоғистонга юк ташишда 86,5 минг тенге кафолат пули жорий этилади

38

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 9 ноябрдан бошлаб Ўзбекистондан Қозоғистонга юк ташувчи халқаро автотранспорт воситалари учун учта чегара ўтказиш пунктида электрон навбатни брон қилишда 86 500 тенге миқдорида кафолат пули талаб этилади. 

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Давлат даромадлари департаменти маълумотига кўра, янги тартиб "Қозиғурт", "Б. Қонисбаев" ва "Атамекен" чегара ўтказиш пунктларида амал қилади. 

Кафолат пули 20 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичига тенг бўлиб, 2026 йилда 86 500 тенгени ёки тахминан 2 миллион 261 минг сўмни ташкил этади. Ушбу маблағ электрон навбатни брон қилишдан олдин ташувчининг махсус электрон ҳисобварағида бўлиши керак. 

Агар юк автомобили белгиланган вақтда чегара пунктига етиб келса, кафолат пули тўлиқ қайтарилади. Бироқ ташувчи 90 календарь кун ичида белгиланган вақтда чегарага келмаслик ҳолатини икки марта кетма-кет такрорласа, маблағ қайтарилмайди ва Қозоғистон давлат бюджетига ўтказилади. 

Қозоғистон масъуллари янги тартиб электрон навбат тизимида сунъий тирбандликларнинг олдини олиш, брон қилинган вақтда чегарага келмаслик ҳолатларини камайтириш ва халқаро юк ташиш жараёнларини тартибга солишга қаратилганини билдирган. 

Аввалроқ Андижонда Қирғизистон билан чегарадаги "Дўстлик" постига нисбатан икки баравар катта бўлган "Кесканёр" чегара пости очилиши ҳақида хабар берилганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...