Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида ноқонуний босмахоналар фаолиятига чек қўйилди
Ҳодисалар

Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида ноқонуний босмахоналар фаолиятига чек қўйилди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида контрафакт китобларни ноқонуний чоп этиш ва тарқатиш билан шуғулланган яширин босмахоналар аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида тайёр ва ярим тайёр китоблар, босмахона ускуналари ҳамда 216 минг дона пиротехника воситаси олиб қўйилди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар давомида қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилди. 

Хусусан, Бувайда туманида яшовчи 40 ёшли фуқаро қариндошлари билан биргаликда тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз яширин босмахона ташкил этгани аниқланган. 

Хонадондан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоблар, шунингдек, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинган. Бундан ташқари, ушбу манзилдан 216 минг дона пиротехника воситаси ҳам мусодара қилинган. 

Шунга ўхшаш ҳолат Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ҳам аниқланган. У ерда яшовчи 45 ёшли фуқарога тегишли ноқонуний босмахонадан 8,5 мингдан ортиқ контрафакт диний адабиёт процессуал тартибда расмийлаштирилиб, олиб қўйилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида қалбаки пуллар тайёрланадиган яширин босмахона аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...