Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 2026 йил 23 октябрь куни Қоракўл туманида содир бўлган. Фуқаролардан бири 8 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Қоракўл туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан жабрланган боланинг ҳолати ўрганилиб, унга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар мавжуд емас