Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мирмансур Мирхамидов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Манбаларга кўра, Мирхамидов тезкор-қидирув фаолияти ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш мавзуларида илмий ишлар ҳам ёзган.
Жумладан, 2026 йил февралда унинг уюшган жиноий гуруҳлар содир этган ўғриликларга қарши курашнинг назарий-ҳуқуқий асосларига бағишланган мақоласи эълон қилинган.
Ушбу ишда уюшган жиноятларни ҳуқуқий баҳолаш, жиноий гуруҳларнинг белгиларини аниқлаш ва исботлаш, шунингдек, тезкор-қидирув фаолияти натижаларини процессуал жиҳатдан мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган вақтида "Жасорат" медали билан тақдирланган.

Изоҳлар мавжуд емас