Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентдаги Tashkent City ҳудудида мамлакатимизда биринчи бўлган “Машҳурлар музейи” номли мумдан ясалган фигуралар музейи очилди. Бу ҳақида – Batafsil.uz ЯА мухбири хабар бермоқда.
“Ҳар-бир эскпонат, атрофдаги муҳит ва махсус реквизитларнинг барча икир-чикирлари пухта ўйланган. Тирикларга ўхшаган қўғирчоқлар, ҳозирги замон тарихида бевосита ёки билвосита из қолдирган шахслардан ташкил топган коллекция томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” вакиллари.
Яқин орада жаҳонда таниқли шасхлардан ташқари, Ўзбекистоннинг буюк шахслари ҳайкаллари ҳам музейга жойлаштирилади.
Изоҳлар мавжуд емас