Загрузка
Загрузка
Тошкентда болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан эртакли ва саргузашт филмлари бепул намойиш этилади
Маданият

Тошкентда болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан эртакли ва саргузашт филмлари бепул намойиш этилади

50
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1 июнь болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан республиканинг барча кинотеатрлари ва ёшлар ижодиёти саройларида болаларга "Парининг совғаси" ва "Қуёш таъми" номли болалар филмлари бепул намойиш этилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тошкентдаги миллий кино саройида кино намойишларидан ташқари, анимация қаҳрамонлари иштирокидаги шоу ва ғолиблар учун совринли викториналар ташкил этилади.

Филмлар ўзбек ва рус кинематографлари билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, улар икки тилда намойиш этилади.

"Парининг совғаси" филмини Россиянинг хизмат кўрсатган артисти, таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов суратга олган. Ажойиб картина 6 ёшдан ошган болалар учун мўлжалланган.

"Қуеш таъми" филми "Спутник Восток Продакшн" кинокомпанияси билан биргаликда оилавий фэнтези жанрида суратга олинган. У Ўзбекистонга қилган саёҳати пайтида ғалати саргузаштларнинг иштирокчисига айланган Москвадан келган оддий оила ҳақида ҳикоя қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...