Загрузка
Загрузка
Фарғонада машина бошқарган 5-синф ўқувчисининг отаси жаримага тортилди
Ҳодисалар

Фарғонада машина бошқарган 5-синф ўқувчисининг отаси жаримага тортилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   2026 йил 22 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Сўх туманида 11-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси отасига тегишли Tracker русумли автомобилни бошқариб юргани ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

Олиб борилган текширувлар натижасида боланинг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда 135-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларга бошқаришни топшириш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган ота билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ота-оналарни вояга етмаган фарзандларининг автомобиль бошқаришига йўл қўймасликка ва уларнинг ҳаётини хавфга қўймасликка чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкентда ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаровни BMW M4 автомашинасида уриб кетган вояга етмаган Дониёр Турғунов 2 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этилганди. Инспектор олинган жароҳатлар оқибатида вафот этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...