Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 6 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Газ таъминоти филиалининг комплаенс назорат тузилмалари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган рейд давомида ушбу ҳолатга чек қўйилди.
Текширув шаҳарнинг "Қаймоқли гуза" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, фуқарога тегишли умумий овқатланиш масканида ўтказилган хатлов чоғида аниқланган.
Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Олдинроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Қоронкўл" маҳалласида жойлашган дала ҳовлида лойиҳа-техник ҳужжатларисиз 1 миллиард 52 миллион сўмлик табиий газдан фойдаланиб келингани аниқланганди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас