Загрузка
Загрузка
Тошкентда жаҳон киносига қўшган ҳисаси учун Ўзбекистон  президентининг мукофотлари топширилди. Беш кишига ҳайкалча ва 20 минг доллар берилди
Маданият

Тошкентда жаҳон киносига қўшган ҳисаси учун Ўзбекистон президентининг мукофотлари топширилди. Беш кишига ҳайкалча ва 20 минг доллар берилди

6866
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда жаҳон кинематографияси ривожига қўшган ҳисаси учун Ўзбекистон президентининг мукофотлари топширилган. Беш кишига ҳайкалча ва 20 минг доллар берилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мукофотланганлар орасида Россиянинг энг машҳур кинорежиссёрларидан бири Никита Михалков ҳам бор, у Тошкентдаги шуҳрат аллеясида шахсий юлдузга сазовор бўлган. Н.Михалков "Урга - севги ҳудуди" фильми учун "Чет тилидаги энг яхши фильм" тоифасида Венеция кинофестивалида “Олтин шер”ни қўлга киритиган (1991) ва "Оскар" мукофоти номинанти бўлган (1993), "Чет тилидаги энг яхши фильм" тоифасида   “Қуёшдан толиққанлар” фильми учун “Оскар” мукофотига (1995) ва Канн кинофестивали гран-присига (1994) сазовор бўлган.

Бундан ташқари, мукофотлар қуйидагиларга топширилган:

  • Туркиялик кинорежиссёр, кўп маротаба Канн кинофестивалининг ғолиби Нури Бильге Жейлан. У 2014 йилда Канн кинофестивали бош соврини билан тақдирланган;

  • Қирғизистон халқ артисти Айтурган Темирова. У жорий йилда ижодий фаолиятининг 50 йиллигини нишонлаган. Унинг иштирокидаги энг машҳур фильмлар: "Оқ пароход" (1975), "Бўри хандаги" (1983) ва "Мерганлар" (1985);

  • Тожикистон халқ артисти, режиссёр Сайрам Исаева. Унинг фильмографиясига "Рустам ва Сухроб", "Ўтган кунлар", "Шарқона аёл ҳийласи", "Хоразм афсонаси" ва бошқа кўплаб фильмлар киради;

  • Ҳиндистонлик машҳур актёр, режиссёр ва продюсер Раж Капур (вафот этган). Ўз Ватанида Капур барча мавжуд мукофот ва унвонларни олиб бўлган, вафотидан сўнг ҳам уларни қабул қилишни давом этмоқда. У "ҳинд Чарли Чаплини", "ҳинд киносининг отаси" ва "афсонавий шоумен"сифатида танилган. Совет Иттифоқида у "ўртоқ дайди"сифатида машҳур эди. Мукофотни унинг ўғли, киноактёр Рандхир Капур қабул қилиб олган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+