Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳридаги Ўзбек Миллий академик драма театри биносини капитал таъмирлаш ва унинг атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш режалаштирилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, ушбу ишларни молиялаштириш учун Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасидан 1,87 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, мазкур таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари театр томошабинлари учун янада қулай шароитлар яратиш ҳамда маданий маскан атрофининг қиёфасини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Лойиҳалаш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси буюртмачи этиб белгиланган. Ушбу компания белгиланган тартибда бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларни аниқлаши лозим бўлади.
Режалаштирилган маблағлар Toshkent Invest kompaniyasi компанияси кузатув кенгаши орқали ажратилиши таклиф этилган. Ишлар якунлангач, компания ва тегишли масъул тузилмалар ажратилган маблағларнинг сарфланиши бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши олдида ҳисобот бериши шарт.
Қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари Б.Раҳмонов ва Д.Худайбергенов зиммасига юклатилган.
Илгарироқ Маданият вазирлигида давлат циркини янгилаш масаласи муҳокама қилинганди: гап нафақат бинони таъмирлаш ва инфратузилмани янгилаш ҳақида, балки замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган қўшимча ҳайвонлар сақланадиган хоналар қурилиши ҳақида ҳам бормоқда.

Изоҳлар мавжуд емас