Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сергели туманида замонамиз қаҳрамонлари – коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига илк мурал яратилди. Асар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Мурал-арт - замонавий кўча санъати. У кўп қаватли биноларнинг деворларига чизилади.
"Менимча, бу иш пандемия қурбони бўлганлар хотирасига бағишланган ёдгорлик ва ҳурмат белгиси бўлди. Яратилган образ оддий фуқаролар эътиборини шифокорларимизнинг жасорати ва довюраклигига яна бир бор жалб этиш имкониятини берди”, - деди Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров.
Деворни яратиш учун шаҳар ҳокимияти ҳудуд ва транспорт ажратган. Натижада, бир неча кун ичида кўп қаватли бинонинг деворида чақалоқни йигирма биринчи асрнинг асосий касаллигидан ҳимоя қиладиган шифокор –қизнинг сурати пайдо бўлди.
"Бу сурат орқали коронавирусга қарши курашда олдинги сафда турган шифокорларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим. Улар ўз профессионаллигини намоён этиб, ҳаётни қутқариб келишмоқда. Ижодий ишимиз шифокорларимиз ва шаҳар аҳолисига манзур бўлади, деган умиддаман", - деди лойиҳа муаллифи, рассом Ҳасан Майчеев.
Бу лойиҳа янги маданият кўриниши бўлиб, у барчанинг кўз олдида ва истеъдодли рассомлар томонидан амалга оширилади. Лойиҳа муаллифи, Ziyo Forum Фан ва таълимни ривожлантириш халқаро жамғармаси директори Бобур Фармоновнинг айтишича, бу жой тасодифан танланмаган.
"Мурал кўринмас душманга қарши курашаётган шифокорларнинг қаҳрамонлиги рамзига айланди. Шуни таъкидлашни истардимки, бу жой тасодифий танланмаган – бу кўп қаватли бино яқинида коронавирусли беморлар учун тақсимлаш маркази мавжуд. Шифокорларнинг аксарияти ойида бир ёки икки марта уйига боришади, биз бу санъат асари орқали уларнинг меҳнати учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчи эдик. Бу Жамғарма ва Сергели тумани раҳбари Элбек Шукуровнинг қўшма пилот лойиҳасидир", - деди у.
Изоҳлар мавжуд емас